
2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасида Тошкент шаҳрида трамвай тизимини қайта тиклаш режаси мавжуд. 12 март куни Тошкентда Франция ташқи савдо ва хориждаги фуқаролар бўйича вазир-делегат Лоран Сен-Мартен ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмоновнинг иштирокида муҳим қадам ташланди. Улар Тошкентда трамвай тизимини амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзоладилар.
Бу янгилик Франция ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган вазирлик-идоралараро ҳужжатларни имзолаш маросимида эълон қилинди. Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг сентябрига қадар халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида трамвай линиясини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари (ТИА) ишлаб чиқилиши белгиланган.
Трамвай тизимини тиклаш ҳақидаги ғоя 2022 йилда илк марта «Менимча» дастурида билдирилган эди. Ўшанда давлат раҳбари трамвайлар зарурлиги ҳақида гапирган ва кўп ўтмай, бу таклифни қўллаб-қувватлаганди. Бу қарор ўз навбатида шаҳар аҳолиси учун қулай транспорт инфратузилмасини яратишга ва трафикни камайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Тошкентда трамвай тизимини қайта ишга тушириш нафақат шаҳар транспорт тармоғини модернизациялаш, балки экологик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Трамвайлар кўп сонли инсонларни қулай ва атроф-муҳитга таъсири кам бўлган транспорт воситаси билан таъминлашга ёрдам беради.
Қулай транспорт тизими халқнинг турмуш даражасини яхшилаш, шаҳарлар орасидаги ўзаро муносабатларни кучайтириш ва жамиятдаги экологик огоҳликни оширишга қаратилган катта қадамдир. Бундан ташқари, трамвайлар шаҳарнинг эстетик кўринишига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Тошкентдаги трамвай тизими, шубҳасиз, ўтган асрнинг 60-70-йилларида аниқ бир муҳитда фаолият кўрсатган. Унинг қайта тикланиши, замонавий йўл тўсимлари билан биргаликда, шаҳар ахолисининг транспорт тизимини яхшилаш учун катта аҳамиятга эга бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар