
Европа Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Атлетик” ўз майдонида “Рома”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва умумий 4:3 ҳисоб билан чорак финалга йўл олди.
Нико Уильямс жамоаси учун муҳим дубл қайд этди (45+3', 82'), шунингдек, Юри Берчиче 68-дақиқада гол урди. “Рома”нинг ягона голи 90+3-дақиқада Леандро Паредес томонидан пенальтидан киритилди.
Учрашувда “Атлетик” кўпроқ ҳужум қилди: 23 зарба (8 таси дарвозага) ва 70% тўп назорати. “Рома” эса 5 бор зарба йўллаб, тўпни 30% назорат қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар