Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 35-40 даража бўлади.
Фақат Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Орол денгизи ҳудуди устидаги баландликдаги циклон билан боғлиқ нам ва салқин ҳаво оқими киришда давом этади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолий туманларда ҳарорат фони 28-33 даража атрофида бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртага республика ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат шимолий туманларда, шунингдек, тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Кўпчилик вилоятларда ҳарорат бироз пасаяди ва кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража бўлади.
Бугун ва эртага республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Якшанба куни тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли локал (маҳаллий) ёмғирлар ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Мамлакатнинг текислик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража атрофида сақланиб туради, бу ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрларга яқиндир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)