Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги мева боғларида ўрик пишди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тумандаги МЧЖ томонидан барпо этилган ўрикзорларда инновацион технологияни муваффақиятли қўлланиши ҳисобига экинлар барвақт ҳосилга кирган. 2020 йилда ташкил этилган корхонада ўтган қисқа вақт ичида қарийб 102 гектар майдонда томчилатиб суғориш орқали ўрик (микадо, магадант, калорода, майкод, лидегод, синишкод, рубица, касинко, радова) ва шафтоли (нектар) парваришлаш йўлга қўйилган.
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
"Ҳосилни йиғиб олишга жадал киришган боғбонлар халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган, дармондорига бой неъматни Россияга экспорт қилишга ҳам киришдилар", — дейилади хабарда.
Ҳозирда 600 нафар мавсумий ва 16 нафар доимий ишчи ўрни яратилган корхонада ҳосилни йиғиштириш, саралаш ва қадоқлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Кўчатлар 3-4 йиллик бўлгани сабаб, гектаридан қарийб 25 тоннадан ҳосил олиняпти.
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, келгусида 80-100 тоннагача ҳосил олиш режалаштирилган бўлиб, биргина жорий йил мавсум давомида ўрикнинг ўзидан қарийб 1500 тонна атрофида ҳосил олиш ва чет давлатларга экспорт қилиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг май охирларида Сурхондарё вилояти Термиз туманида чиллаки узум чилладан олдин пишганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди