11:27 / 27.04.2024
414

Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар

Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар
Японияда аёлларнинг ўртача умр кўриши 87 ёшни, эркакларники эса 81 ёшни ташкил қилади. 2021 йилда мамлакатда 80 минг нафардан ортиқ 100 ёшдан ошган одамлар яшаётгани қайд этилди. Урушдан кейинги 40 йилларда японларнинг умр кўриш давомийлиги 56 ёшдан ошмас эди. Бу факт шуни кўрсатадики, бу ҳодисага миллатнинг генетик мойиллиги таъсир кўрсатмайди, чунки узоқроқ яшашга имкон берадиган қандайдир генетик материалнинг шаклланишига жуда оз вақт ўтди. Бу жараён учун камида бир неча минг йил керак бўлади.

Японларнинг узоқ умр кўриш сири нимада? 80 йиллик юбилейга қадар умрни узайтириш ва айни пайтда ақлий заифлик кузатилмаслиги учун қандай қоидаларга амал қилиш керак? Биз юз йиллаб умр кўрувчи японияликларнинг одатларини таҳлил қилдик ва улар орасида тўртта умумий одатни аниқладик, деб ёзмоқда Wday нашри.

Озиқ-овқат: овқатланиш одатлари ва ахборот таълими

Фото: Lisa.ru
Японлар таомномаси денгиз маҳсулотлари ва қизил балиқдан иборат. Япон таомларининг аксариятини гуруч, денгиз ўтлари, сабзавот ва ферментланган соя ташкил қилади. Умуман олганда, нордон овқатлар ҳазм қилишни яхшилагани учун Японияда уларга талаб катта.

Қовурилган ва хамир овқатлар деярли истеъмол қилинмайди. Асосан ҳамма нарса буғлаб пиширилади. Мол гўшти, шунингдек, ширинликлар, шоколад батончиклари ва конфетлар камдан кам ҳолларда ейилади. Қисқа қилиб айтганда японлар ортиқча овқатланмайди. Уларнинг одатлари, масалан, Америка ва Европа стандартларидан жуда фарқ қилади. Бу мамлакатда одамлар столдан бир оз оч, яъни тўйиб овқатланиб олмасдан бурун қўзғалиши керак, деган қоидага амал қилади. Улар учун бир вақтнинг ўзида қоринни тўйдириб олишдан кўра, яна овқатланиш учун ниманидир тановул қилиш қулайроқдир.

Японларнинг саломатлигида давлат муҳим рол ўйнайди. Мисол учун, 30 йил давомида Японияда ошқозон саратони ва юрак-қон томир касалликлари ўлимнинг асосий сабаблари бўлиб келган. Узоқ таҳлиллардан сўнг, бу касалликларнинг асосий сабаблари қайноқ ва шўр овқатлар эканлиги маълум бўлди. 1995 йилда Японияда аҳолини ҳимоя қилиш учун ахборот кампанияси бошланди — телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларида улар бундай озиқ-овқатнинг хавфлилиги ҳақида гапирди. Натижада, 2013 йилга келиб, саратон ва юрак хуружидан ўлим даражаси 22 фоизга камайди.

Японияда кексалар учун алоҳида озиқ-овқат ишлаб чиқарилади. Бундай озиқ-овқатдаги махсус компонентлар овқатни чайнаш осонроқ бўлишига ҳисса қўшади. Бундан ташқари, коллагеннинг кўп миқдори бўғин ва лигаментларнинг эластиклигини яхшилайдиган моддани ўз ичига олади.

Ҳаракат ва мулоқот — ҳаёт асосидир

Юз йил умр кўрувчи японлар инерсия (ҳаракатсизлик)ни инкор этади. Улар ҳар куни оддий, аммо мураккаб жисмоний машқларни бажаришга ҳаракат қилади. Шунингдек, бу ерда кекса одамларнинг кўча-куйда йиғилишларини тез-тез кўриш мумкин — улар шахмат ўйнашади, ушу билан шуғулланишади (пенсионерлар учун алоҳида йўналиш мавжуд) ёки шунчаки бирор мавзуни муҳокама қилишади. Бундан ташқари, Японияда кун ярмида миллий миқёсда спорт дақиқалари тақдим этилади — шунинг учун ўзларининг ишчанлиги билан машҳур японияликлар бу вақтда ўз таналарини қиздириб олади.

Дарвоқе, Японияда Хитойда бўлгани каби кексалар, болалари ёки ҳайвонлари бўлган жуфтликлар боғда узоқ вақт мақсадсиз сайр қилиб юради. Бошқа тоифадаги фуқаролар бундай “ўйин-кулги”ни камдан кам танлайди — ишдан ёки ўқишдан кейин улар бар ёки ресторанларда учрашади. Шунинг учун бу мамлакатлардан келган ёшлар дунёнинг бошқа бурчакларида ҳам кафеда эмас, шаҳар бўйлаб юришлари учун кўчада учрашишлари ҳайратланарли.

Фото: Lisa.ru
Кун тартиби

Окинаванинг узоқ умр кўрган одамлари улар аниқ кундалик режимга риоя қилишларини бир неча бор таъкидлашган — улар соат 23:00 дан олдин ётиб, эрталаб соат 5-6 да уйғонади. Уларнинг фикрига кўра, бу уларга ҳаётнинг тўлиқ имкониятидан баҳраманд бўлишга ёрдам беради — эрта тонгда ўз фикрлари билан ёлғиз қолиш, кун давомида кўпроқ ишларни бажариш ва кечқурун севимли машғулотларига вақт ажратиш каби.

Расмий равишда, эрта уйғонишнинг фойдаси ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Сомнологларнинг таъкидлашича, соғлиқнинг асосий мезони тўлиқ уйқудир. Қанча вақт талаб қилинади — бу индивидуал норма. Масалан, ким учундир 5-6 соат етарли бўлса, бошқалар учун 8 соат етарли бўлмайди.

Онсэн ва сэнто

Японияда камдан кам квартираларда ванналар мавжуд. Асосан, ҳамма ерда душ бор, маҳаллий аҳоли сувдан жуда тежамкорлик билан фойдаланади. Уларда 1-2 соат мобайнида чўмилиш одати йўқ. Кўпгина японлар бу бўшлиқни иссиқ булоқлар билан тўлдиради. Бундай жойларнинг маҳаллий номи онсэндир. Улар деярли барча ҳудудларда бор, чунки Япония вулқонлар фаол бўлган мамлакатдир.

Бундай манбалар 27 мингдан ортиқ. 42 даражали сувлар вулқонлар туфайли сув омборларида тўпланади. Бу жойдаги сув шифобахш бўлиб, касалликларни даволайди ва эрта қариш олдини олади, деб узоқ вақтдан бери ишонишади.

Аксарият онсэнлар анъанавий япон меҳмонхоналарининг бир қисмидир. Кўпинча одамлар бундай жойларга ўз оилалари, дўстона ҳамкасблар ёки асал ойи учун келади.

Oнсенга киришдан олдин ҳар бир киши танасини совун билан ювиши ва махсус ювиниш хоналарида яхшилаб чайиши керак. Oнсенларнинг севимли жойга айланишининг яна бир сабаби — сокинлик ва мулоҳаза юритиш имкониятининг мавжудлигидир. Замонавий инсоннинг асабийлик ритми ҳисобга олинадиган бўлса, бундай сокин жойлар инсон соғлиғига катта ҳисса қўшади.

Шунингдек, Японияда оилалар жамоат ҳаммомларига ёки сэнтога боради. Бу ерда ҳам юқоридагига ўхшаш кетма-кетлик қоидаси мавжуд — ҳаммомга киришдан аввал душда ювиниб, сўнгра буғ хонасига ёки ҳовузга бориш мумкин. Визуал равишда сэнтолар япон ибодатхоналарини эслатади. Бундай тасодиф сабабсиз эмас, чунки бундай жойларда одамлар ҳам жисмонан ҳам маънан покланади, деб ҳисоблашади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар