15:40 / 24.07.2021
2 348

Зафарободлик ота фарзандларига 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент пулларини тўлаб берди


Мажбурий ижро бюросининг Зафаробод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 18.04.2012 йилдаги қарздор О.Нуралиевдан ундирувчи Ф.Нуралиеванинг фарзандларини моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/3 қисми миқдорида 18.04.2012 йилдан бошлаб то фарзанди вояга етгунига қадар алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан, қарздор О.Нуралиевдан икки нафар фарзандларининг 18 ёшга тўлгунча бўлган тўланмай қолган 33 млн. сўмдан ортиқ алимент пулларини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли Бюронинг Зафаробод туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро харакатлари натижасида қарздор О.Нуралиевдан ундирувчи Ф.Нуралиевага жами 33 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилди.

Мазкур ижро иши юритуви Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан давлат ижрочиси томонидан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зафарободлик ота фарзандларига 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент пулларини тўлаб берди