15:24 / 25.07.2021
1 880

Токио-2020: Ольга Забелинская маррага 9-ўринда етиб келди


Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган велоспортчи Ольга Забелинская ҳозиргина шоссенинг гуруҳ пойгаси дастурида 137 км масофани босиб ўтди.

У 137 км масофани 3 соат 54 дақиқа 31 сонияда босиб ўтди. Бу эса 9-ўрин сифатида қайд этилди. Афсуски, Ольга медалларга даъвогарлик қила олмади.

Эслатиб ўтамиз, кеча бошқа бир велоспортчимиз Муроджон Холмуродов шосседаги гуруҳ пойгасида 234 км масофада баҳс олиб борган ва маррага 64-бўлиб етиб келган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Токио-2020: Ольга Забелинская маррага 9-ўринда етиб келди