iOS платформаси услубида ишланган ва автомобилларга мўлжалланган Apple CarPlay тизими ўтган йили iOS 9 тақдимотида эълон қилинган эди. Бироқ шу пайтгача ушбу тизим бирорта автомобилга ўрнатилмади. Бундан икки кун олдин намойиш этилган BMW 2017 5 Series автомобили симсиз Apple CarPlay тизими ўрнатилган илк автомобиль номини олди. Бундан буён мазкур тизим ўрнатилган автомобилларда Apple қурилмаларини платформага USB орқали улаш талаб этилмайди. Иккала тизим автоматик тарзда ўзаро симсиз интеграциялашади.
Carzone сайтининг ёзишича, Германиянинг BMW концерни биринчи бўлиб симсиз Apple CarPlay тизимини ўзининг янги сериядаги автомобилларига қўллашни бошлаган. Мазкур тизим орқали ҳайдовчилар турли медиа функцияларини бошқаришлари мумкин бўлади.
Ҳозирча Apple CarPlay тизимининг автомобилларда бу қадар кеч пайдо бўлиши юзасидан тушунтириш берилмаган. Тизим BMW 2017 5 Series туркумидаги барча автомобилларга татбиқ этилиши маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради