7 116
Тошкент ЙҲХБ: Чорраҳаларда камераларнинг ишга тушиши қоидабузарликлар сони камайишига олиб келди
Тошкент шаҳри чораҳаларидаги кузатув камералари ёрдамида 17—23 март кунлари давомида 29 мингдан зиёд қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда 23 март, пайшанба куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди, деб ёзади Дарё нашри.
Светофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар сони 16 мингдан, тезликни белгиланган меъёрдан оширганлик билан боғлиқ қоидабузарликлар сони эса 13 мингдан ошган. Ҳозирда шаҳарнинг 115 чорраҳасида 883 та кузатув камералари туну-кун ишлаб турибди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, камераларнинг ишга туширилиши натижасида ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмоқда. Жумладан, 15 март куни бир сутка давомида 8 мингдан зиёд қоидабузарлик қайд этилган бўлса, 22 март куни бу кўрсаткич 2 мингтани ташкил этган ва тўрт баробарга ёки 6 мингтага камайган.
Шунингдек, йўл транспорт ҳодиса (ЙТҲ)лари ҳамда одам ўлими билан боғлиқ транспорт ҳодисалари икки баробарга камайишига эришилди. 10—16 март кунлари 27 та ЙТҲ ва 3 та одам ўлими билан боғлиқ ҳолат қайд этилган бўлса, 17 мартдан 23 мартга қадар 14 та ЙТҲ ва 1 та одам ўлими билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради