Россияда Daewoo Gentra нархи бир кунда 30 фоизга арзонлашиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда Daewoo Gentra нархи бир кунда 30 фоизга арзонлашиб кетди

Авто 19-02-2015, 22:42 4 423
Россияда Daewoo Gentra нархи бир кунда 30 фоизга арзонлашиб кетди

Daewoo компаниясининг Санкт-Петербург шаҳридаги дилери “Р-Моторс Восток” МЧЖ Daewoo Gentra автомобиллларининг Россия бозоридаги нархи бирданига 30 фоизга арзонлашиб кетганини маълум қилди.

Бугунги ҳолатга кўра, 2015 йилда сотувга чиқарилган Daewoo Gentra автомобиллари (Comfort Plus механик узатув қутисига эга) нархи 191 минг рублга арзонлашиб, 459 минг рублни ташкил қилмоқда. Gentra Elegant седани учун нарх эса, 241 минг рубль миқдорида камайиб, энди бундай машиналарни 599 минг рублга харид қилиш мумкин бўлмоқда.

Қайд этиш мумкинки, Россияда бугунги курс бўйича Daewoo Gentra 7400 доллардан сотилмоқда.

Компания вакилининг фикрича, бу ҳолатга Россияда жорий қилинган “Инқирозга қарши дастур” сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни рубль қадрсизланиши туфайли Daewoo Gentra машиналари Россияда 30 фоизга қимматлшиб кетган эди.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.