
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хабарларга раддия сифатида «Ўзавтосаноат» расмий баёнот билан чиқди. Унга кўра, Damas ва Labo моделларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳозирча режалаштирилмаяпти.
«Айни пайтда Damas ва Labo моделларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш масаласи кўриб чиқилмаяпти. Агар маҳсулотлар қаторида қандайдир ўзгаришлар юз берса, бу ҳақда расмий саҳифаларимиз орқали олдиндан маълумот берамиз», — дейилади компания баёнотида.
Damas – вақт синовидан ўтган модел
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Damas автомобили 1996 йилнинг март ойидан ишлаб чиқарила бошланган. Ордан 10 йил ўтиб, 2006 йилда унинг янгиланган версияси оммага тақдим этилган. 2014 йилдан эса ишлаб чиқариш Андижондан Хоразм вилоятига кўчирилган.
Оммавий харидор учун қулай ва иқтисодий жиҳатдан тежамкор бўлган Damas йиллар давомида бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаб келмоқда. 2023 йилда мамлакатда 89,1 минг дона, 2024 йилда эса 101,9 минг дона Damas йиғилгани бу гапларга яққол далилдир.
Арзон, ишончли ва халқбоп авто – бозор талабида
Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида жойлашган Damas ва Labo заводида 100 миллион долларлик инвестиция ҳисобига бозор талабига жавоб берадиган, арзон ва ишончли янги модел ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилган эди.
Бу транспорт воситаси Евро-5 экологик стандартига жавоб беради ва 7 ўриндиққа эга бўлиши кутилмоқда. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Срумкўдуе N400 ёки Wuling туркумидаги моделлар ҳақида турли тахминлар пайдо бўлди.
Янги модель бўлади, аммо Damas қолади
«Ўзавтосаноат» матбуот хизмати мазкур миш-мишларга ҳам аниқлик киритди:
«Янги модель истеъмолчиларнинг истак ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда танланади. Айни пайтда маҳаллий шароитга мос келадиган, ишончли ва қулай техник параметрларга эга моделлар ўрганилмоқда», — дейилади изоҳда.
Шу билан, янги моделни ишлаб чиқариш режаси борлиги тасдиқланди, аммо бу Damas ва Labo линейкасини тўхтатиш маъносини англатмайди.
Zamin.uz таҳририяти маҳаллий автосаноатдаги янгиликларни, айниқса, халқ орасида машҳур бўлган моделлар тақдири билан боғлиқ жараёнларни диққат билан кузатиб боради. Сиз Damas’нинг янги авлодини қандай кўришни истардингиз?
Damas МоделиLabo МоделиЎзавтосаноатАвтосаноат ЯнгиликлариИстеъмолчилар ЭҳтиёжиЭкологик Стандартлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар