date

«Ал-Ҳилол» Калиду Кулибали билан шартномани узайтирди

«Ал-Ҳилол» Калиду Кулибали билан шартномани узайтирди

Марказий ҳимоячи Калиду Кулибали келаси мавсумда ҳам «Ал-Ҳилол» сафида тўп суради. Саудия клуби расмий сайти орқали сенегаллик футболчи билан тузилган битим узайтирилганини маълум қилди. Янги келишув 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кулибали «Ал-Ҳилол»га 2023 йилда қўшилганди. Бундан аввал у Европада «Мец», «Генк», «Наполи» ва «Челси» клублари шарафини ҳимоя қилган. Ҳимоячи Саудия Арабистонига кўчишида молиявий шароит муҳим роль ўйнаганини яширмаган, кейинчалик эса маҳаллий лига даражаси ҳам юқори эканини таъкидлаган.

Ҳозирда «Ал-Ҳилол» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Ал-Наср» эса бир очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» Калиду Кулибали билан шартномани узайтирди