date

Жезуш Роналду яқин ўйинда майдонга тушмаслигини айтди

Жезуш Роналду яқин ўйинда майдонга тушмаслигини айтди

“Ал-Наср” бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда қатнашмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида “Аркадаг”га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз футболчи яқин орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам у таркибда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, тигʻиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий бу қарорни олдинда “Ал-Фатех”га қарши муҳим ўйин кутаётгани билан боғлади.

“Ал Наср Зоне” келтирган иқтибосда Жезуш Роналдуга дам берилиши янгилик эмаслигини ҳам таъкидлаган: форвард аввал ҳам Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда бир неча бор майдонга тушмаган.

Саудия чемпионати доирасидаги “Ал-Фатех” — “Ал-Наср” учрашуви шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналду яқин ўйинда майдонга тушмаслигини айтди