date

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолмоқда

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолмоқда

Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтди ва илк муваффақиятлардан кейин у учун ноқулай давр бошланди. Бироқ бу ҳолат кўпроқ унинг ўйинидан эмас, рақиблар ва мухлислар орасидаги норозиликлардан келиб чиқмоқда: улар футболчи майдонда тез-тез симуляция қилади, деб ҳисоблаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда кескин фикрлар кўпайган. Айримлар ди Марияни “нима учун унинг ҳийлаларига ҳеч ким огоҳлантириш бермайди” дея танқид қилса, бошқалар эса “у юлдуз, лекин бу ҳаракатлари чидам бўлмас даражага етди” дея ёзмоқда. Яна бир гуруҳ эса собиқ “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” футболчиси ҳозир тўп сураётган “Росарио Сентрал” сафида пеналти ишлаб олиш учун ҳаддан ташқари уринаётганини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолмоқда