date

Камералар қайд этадиган қонун бузилишлари аниқ бўлди

Камералар қайд этадиган қонун бузилишлари аниқ бўлди

Ўзбекистон қонунчилигига киритилган ўзгаришларга кўра, фото ва видео ёзувга олувчи автоматлаштирилган техникалар орқали аниқланиши мумкин бўлган йўл ҳаракати қоидабузарликларининг аниқ рўйхати белгиланди.

Эндиликда махсус кузатув ускуналари орқали қуйидаги турдаги маъмурий қонунбузарликлар қайд этилиши мумкин:

  • Ҳайдовчиларнинг хавфсизлик камаридан фойдаланмаслиги;
  • Автомобиль бошқариш чоғида телефон ёки бошқа қурилмалардан фойдаланиш;
  • Рухсат этилган тезликни соатига 20 километргача ошириб юбориш;
  • Тўхташ ёки машинани вақтинча тўхтатиб туриш тартибига амал қилмаслик ва бошқа шу каби ҳолатлар.

Янги тартибга биноан, мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий чора кўришнинг аниқ муддатлари ҳам белгилаб қўйилган.

Агар қоидабузарлик фото ёки видео орқали қайд этилган бўлса, унга нисбатан жазоловчи қарор ҳуқуқбузарлик содир бўлган кундан бошлаб бир ой ичида чиқарилиши лозим.

Агар бу қарорга нисбатан норозилик билдирилган бўлса, маъмурий жазо бир йил ичида қўлланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Камералар қайд этадиган қонун бузилишлари аниқ бўлди

Кўп ўқилганлар Авто янгиликлари