Андижонда тадбиркорни қотил ёллаб ўлдиришга уринган шахслар ушланди

1 дақиқа ўқиш2.2K
Андижонда тадбиркорни қотил ёллаб ўлдиришга уринган шахслар ушланди

Андижонда тадбиркорни ёлланма қотил орқали ўлдирмоқчи бўлган бир гуруҳ шахслар ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2026 йилнинг 4 феврал куни якка тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахс Андижон туман ИИБга ўзига нисбатан уюштирилаётган суиқасд бўйича ариза билан мурожаат қилган. У 5 нафар жиноятчидан иборат уюшган гуруҳ 1 500 доллар эвазига қотил ёллаб, уни қасддан ўлдиришни келишганини билдирган ҳамда ёрдам сўраган.

Шундан сўнг Пахтаобод тумани ҳудудида Андижон вилояти ИИБ, Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида махсус тезкор тадбирлар ўтказилган. Жараёнда гуруҳ етакчиси, муқаддам Жиноят кодексининг 8 та моддаси билан судланган 42 ёшли “Роналдо” лақабли шахс экани аниқланган. У 2000 йилда туғилган, муқаддам 7 марта судланган ёлланма қотилга тадбиркорни қасддан ўлдириб бериш эвазига 1 500 доллар таклиф этиб, шундан 300 минг сўм берганда ушланган.

Андижонда тадбиркорни қотил ёллаб ўлдиришга уринган шахслар ушланди

Тезкор тадбир давом эттирилиб, гуруҳнинг бошқа аъзолари – 1984 йилда туғилган Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасининг “Главрач” лақабли бошлиғи, “Боксёр” лақабли 42 ёшли шахс, 1984 йилда туғилган фуқаро ҳамда 23 ёшли талаба қўлга олинган.

Андижонда тадбиркорни қотил ёллаб ўлдиришга уринган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “п” банди (бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши очилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?