date

Денис Макаров «Кайсериспор» сафида жароҳат олди

Денис Макаров «Кайсериспор» сафида жароҳат олди

Туркиянинг «Кайсериспор» клуби сафида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб берган хабарга кўра, текширувлар давомида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги ўрта мушак гуруҳида енгил шикастланиш ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров «Кайсериспор»даги дебютини 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши учрашувда ўтказган, ўйин 0:4 ҳисобида якунланган. Россиялик футболчи тўп сураётган жамоа турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Макаров аввалроқ Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров «Кайсериспор» сафида жароҳат олди