Ойбек ва Нигора фарзандли бўлишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ойбек ва Нигора фарзандли бўлишди

Маданият 28-08-2016, 10:10 2 433
Ойбек ва Нигора фарзандли бўлишди

Аввалроқ, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг фарзанд кутаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 27 август куни соат 19:00 атрофида хонанда Ойбек Алимов таҳририятимизга қўнғироқ қилиб, оталик бахтига мушарраф бўлганини маълум қилди.

“Ўғилли бўлдим! Бу қандай бахт эканини тушунтириб беролмайман”, дейди Ойбек Алимов.

Маълумотларга қараганда, чақалоқ Тошкент шаҳридаги 7-сонли туғруқхонада дунёга келган. Она ва боланинг саломатлиги аъло даражада.

Эслатиб ўтамиз, Ойбек ва Нигора ўтган йилнинг 21 ноябрь куни турмуш қуришган эди.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан хонандалар Ойбек ва Нигорани табриклаб, чақалоққа узоқ умр тилаб қоламиз.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.