Хушовоз хонанда Дилсўз фарзандлар тарбияси, турмуш ўртоғи билан муносабатлари ва ижоди ҳақида.
— Бугун Дилсўз нималар билан банд?
— Янги клип олиш арафасидаман. Фарзандлар тарбияси билан ҳам бандман, албатта.
— Бир вақтда ҳам оила, ҳам ижод билан шуғулланиш қийин
бўлмаяптими? Ахир ҳозир икки фарзанднинг онасисиз?
— Қийин томонлари ҳам бор, лекин яқинларим кўмак бериб туришибди. Шунга ижодни ҳам тўхтатмаяпман. Бахтимга онам, яқинларим омон бўлсин.
— Сиз яхши онамисиз ёки рафиқа?
— Ҳар иккаласида ҳам яхши бўлишга ҳаракат қиламан, албатта.
— Ҳар бир оилада кичик жанжаллар бўлиб туриши табиий. Мана шундай вазиятларда ким биринчи узр сўрайди?
— Мен биринчи узр сўрайман.
— Фарзандларингиз қайси касбни танлашини истардингиз?
— Ўзлари хоҳлаган касбни танлашлари тарафдориман.
— Фикримизча Сиз турмуш ўртоғингиз хонанда Фарруҳ Раимовга нисбатан машҳурроқсиз. Бу муносабатларга ҳалақит бермаяптими?
— Йўқ халақит бермайди. Ишонаман ҳали ҳаммаси олдинда ва санъат чўққиларини биргаликда забт этамиз.
— Икки санъаткорнинг бир оилада яшаши қанчалик яхши ва қанчалик бу муносабатларга халақит беради?
— Бу жуда яхши. Чунки ҳар доим бир-биримиз билан маслаҳатлашамиз, қўллаб-қувватлаймиз.
— Чет эл санъаткорларидан кимгадир тақлид қиласизми?
— Тақлид қилмайман, ҳавас қиладиганларим бор.
— Сиз учун шоу-бизнес?
— Қизиқарли ва машаққатли олам.
— Ўзбек шоу-бизнесида қайси хонандалар ижодини кузатиб борасиз?
— Деярли кўпчилик хонандаларнинг ижодини кузатиб бораман.
— Кимлар билан дуэт куйлашни истардингиз?
— Насиба Абдуллаева, Гулсанам Мамазоитова ва Селин Дион билан.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди