Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов хусусий телеканалларда намойиш этилаётган сериалларни танқид қилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг ишончли манбалари хабар етказди.
Маълум қилинишича, Бош вазир Абдулла Арипов раислигида Вазирлар Маҳкамасида “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонининг ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган. Унда Бош вазир Абдулла Арипов хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган сериалларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиш бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берган.
Кеча “Qalampir.uz” интернет нашрида айнан хусусий телеканалларга эфирга узатилаётган сериаллар ҳақида “Демади деманг: “Севги изтироби”дан орттирилган асоратлар бадалини кўп йиллар тўлаймиз” номли мақола чоп этилган эди. Унда муаллиф “Зўр ТВ” телеканали орқали намойиш этилаётган “Севги изтироби” (“Кара севда”) сериали орқали кириб келаётган маънавий таҳдидлар ҳақида мулоҳазаларини баён этган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди
Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда
Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"
Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади