Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси қайтариб берилди

  • Маданият
  • 13-07-2018, 12:30
  • 984
  • Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси қайтариб берилди
    Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг вилоятларда ўтказилган тадбирларда иштирок этмаганлиги туфайли лицензияси тугатилган эди.

    Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев муассасага мурожаат қилиб, ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ўз ташаббуси билан чекка ҳудудларда концерт бериш ниятида эканини билдирган. Унинг бу мурожаати муассаса томонидан қўллаб қувватланиб, хонанда жорий йилнинг 10 июль куни Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани, Жом қишлоғида ўзининг хайрия концерт дастурини тақдим этди.

    Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ўзи ташаббус кўрсатиб хайрия концерт дастурини намойиш этганлигини инобатга олиб, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилишида 11 июлдан хонанданинг лицензияси қайтариб берилди.

    » » Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси қайтариб берилди
    Яндекс.Метрика