date

“Бунда халқ эмас, санъаткорлар айбдор”, — Жаҳонгир Отажонов

“Бунда халқ эмас, санъаткорлар айбдор”, — Жаҳонгир Отажонов

Хонанда Жаҳонгир Отажонов яқинда бўлиб ўтган концерт олдидан журналистлар билан суҳбатда замонавий мусиқа ва тингловчилар диди ҳақида фикр билдирди.

Ундан айрим ижодкорларнинг “қўшиқлар савиясизлашишига тингловчилар сабабчи” деган қарашлари ҳақида сўралган. Санъаткор эса бу фикрга қўшилмаслигини очиқ айтди.

“Мен ҳеч қачон бу фикрга қўшилмаганман. Менинг савиям қандай бўлса, менинг мусиқамни тинглаётган одамларнинг савияси ҳам шунга мос бўлади”, — деди хонанда.

Шу билан бирга, у ўзбек қўшиқларига қизиқиш пасайишини тингловчилар билан эмас, ижодкорлар фаолияти билан боғлаш кераклигини таъкидлади. Жаҳонгир Отажоновнинг фикрича, мухлислар сифатли ва замонавий мусиқани излайди.

“Кўпчилик ‘ўзбекча қўшиқлар эшитилмаяпти’ дейди. Лекин бунинг сабаби тингловчиларда эмас. Биз уларни қониқтира олмаяпмиз”, — дея таъкидлади у. Хонандага кўра, шу сабабли кўпчилик чет эл қўшиқларини тинглашга ўтмоқда.

“Мусиқанинг тили бўлмайди”, — дея фикрини якунлади санъаткор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Бунда халқ эмас, санъаткорлар айбдор”, — Жаҳонгир Отажонов