Дигг сунъий интеллект янгиликларини сараловчи платформа сифатида қайтмоқда

1 дақиқа ўқиш168
Дигг сунъий интеллект янгиликларини сараловчи платформа сифатида қайтмоқда

Машҳур линк-улаш хизмати Дигг ўз фаолиятини янгича форматда қайта тикламоқда. Аввалроқ Reddit платформасига рақобатчи сифатида қайта ишланган лойиҳа ботлар ҳужуми ва етарлича фарқланмаган функционаллик сабабли ёпилишга мажбур бўлган эди. Эндиликда компания асосчиси Кевин Росе лойиҳани бутунлай янги йўналишда, яни сунъий интеллект (AI) янгиликларини сараловчи агрегатор сифатида қайта ишга туширди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Янги Дигг платформасининг асосий мақсади — маълум бир соҳадаги энг нуфузли манбаларни кузатиш ва фойдаланувчилар учун ҳақиқатан ҳам аҳамиятли бўлган хабарларни ажратиб кўрсатишдир. Ҳозирча лойиҳа фақат AI йўналишидаги янгиликлар билан ишламоқда, бироқ муваффақият қозонилган тақдирда, қамров доираси кенгайтирилиши режалаштирилган.

Платформа ўз рейтинг тизимини яратишда Х ижтимоий тармоғидан олинадиган реал вақт режимидаги маълумотларга таянади. Дигг алгоритмлари контентни таҳлил қилиш, кластерлаш ва фойдаланувчиларнинг муносабатини ўрганиш орқали энг долзарб мавзуларни аниқлайди. Фойдаланувчилар саҳифада энг кўп кўрилган, муҳокама қилинаётган ва тез оммалашаётган янгиликларни кузатиб боришлари мумкин.

Ҳозирги босқичда лойиҳа бета-тест режимида ишламоқда ва баъзи техник камчиликларга эга. Компания вакилларининг таъкидлашича, бу ҳали якуний маҳсулот эмас, балки фойдаланувчиларга янги концепцияни тақдим этиш учун мўлжалланган дастлабки версиядир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?