Юлдуз Усмонова АҚШ визаси рад этилганидан сўнг кескин баёнот берди

Юлдуз Усмоновага АҚШ визаси рад етилганидан сўнг хонанда ижтимоий тармоқларда видео мурожаат билан чиқиб, мазкур ҳолатга муносабат билдирди. У мухлисларига консерт чипталарини сотиб олгани учун миннатдорлик билдириб, ўз қарашларида қатъий еканини ва ҳеч кимдан узр сўрамаслигини таъкидлади.
Юлдуз Усмоновага АҚШга кириш тақиқланиб, виза рад этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шундан сўнг хонанда ўзининг ижтимоий тармоқларида видео мурожаат билан чиқиб, бу ҳолатга муносабат билдирди.
У мухлисларига концерт чипталарини сотиб олгани учун миннатдорлик билдирди. Шу билан бирга, айрим фикрларга жавобан ўз позициясини очиқ баён қилди.
Хонанда ўз қарашларида қатъий эканини ва ҳеч кимдан узр сўрамаслигини таъкидлади. У ўз нутқида зўравонликка қарши эканини ва инсонпарварлик тамойилларини қўллаб-қувватлашини айтди.
Юлдуз Усмонова, шунингдек, ўзини қадимий халқ ва маданият вакили сифатида ҳурмат қилишини билдирган.
Санъаткор қандай ҳолат бўлишидан қатъи назар, ижодни давом эттиришини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, у бутун инсоният учун қўшиқ куйлашда давом этади.































Изоҳлар 0
…