
Дубайдаги Dubai Taxi Company PJSC компанияси Ўзбекистондан 700 нафар ҳайдовчини ишга қабул қилишни режалаштирмоқда. Дубайдаги Ўзбекистон консуллиги вакиллари компания раҳбарияти билан ҳамкорлик ва ишга қабул қилиш шартларини муҳокама қилди.
Компания раҳбари Саид Амин Абдулраҳмоннинг таъкидлашича, дастлабки босқичда 200 нафар ҳайдовчи, кейинчалик яна 500 нафар ҳайдовчини ишга олиш режалаштирилган. Учрашув давомида томонлар номзодларни танлаш тартиби, ҳужжатларни расмийлаштириш ва ишга қабул қилишда қонуний меъёрларга риоя қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Консуллик маълумотига кўра, Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш учун махсус дастурлар, жумладан, тил курслари ва транспорт одоб-ахлоқи бўйича ўқувлар мавжуд. Музокаралар натижасида томонлар номзодларни танлаш жараёнини бошлашга келишиб олди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.