
28-октябр, сешанба куни, Ўзбекистон тоғли ҳудудларида ёмғир, сўнгра қorga айланиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет. Тоғли ҳудудларда ҳарорат +13 даражагача пасаяди, бир кун аввал эса ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилган эди.
Бошқа ҳудудларда синоптиклар +18…+23 даража ҳароратни прогноз қилмоқда. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳри, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси ҳудудларида ҳам ёмғир ёғиши мумкин. Пойтахтда шамол кучайиши, тезлиги сониясига 12 метргача етиши эҳтимоли бор (Бофорт шкаласи бўйича "кучли" деб баҳоланади).
Ҳаво ҳарорати эса +20…+22 даража атрофида бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар