
Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашмоқда. Tehran Times хабарига кўра, икки давлат ўртасидаги қўшма корхоналар сони 2,5 баробарга ошиб, 261 тага етди.
Бугунги кунда бундай корхоналар қурилиш, нефть-кимё, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби турли соҳаларда фаолият юритмоқда. Эрон саноат, тоғ-кон саноати ва савдо вазири Муҳаммад Атабок мавжуд савдо ҳажми икки томоннинг салоҳиятини тўлиқ акс эттирмаслигини таъкидлади.
У савдо ҳажмини 2 миллиард долларни ташкил этиш учун батафсил йўл харитаси ишлаб чиқишни таклиф этди. Вазирнинг сўзларига кўра, келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналиши Ўзбекистонни Эрон ҳудуди орқали халқаро денгиз йўлларига уловчи транспорт ва транзит йўлларини ривожлантириш бўлиши керак.
Эрон-Ўзбекистон компаниялари сони 2,5 баробарга ошди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар