
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Абдулла Қодирий кўчасидаги хиёбонда дарахтлар билан боғлиқ вазият юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда хиёбонда тупроқ даражасининг кўтарилиши дарахтларнинг ҳолатига хавф туғдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фойдаланувчилар дарахт танаcи ва илдиз бўғимлари тупроқ билан қопланиб, ҳаво етишмовчилиги ва юқори намлик сабаб чириш хавфи ҳақида хавотир билдирган. Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси вакиллари бундай хавотирларни асоссиз деб атади.
Уларнинг маълум қилишича, хиёбондаги ишлар давом этмоқда ва улар шаҳар аҳолиси учун қулай ҳамда экологик жиҳатдан фойдали шароитларни яратишга қаратилган. Мутаxассисларнинг фикрича, вақтинчалик тупроқ қатлами технологик жараённинг бир қисми бўлиб, тупроқни зичлаш ва кейинчалик ободонлаштириш ишлари учун зарур.
Дендрологларнинг таъкидлашича, вақтинчалик қоплама дарахтларга зарар етказмайди: илдизларга ҳаво етиб бориши тўхтатилмаган ва Ўзбекистоннинг қуруқ иқлими чириш хавфини истисно қилади. Барча ишлар якунлангач, баҳор мавсуми бошланишидан олдин дарахтлар атрофидаги тупроқ эҳтиёткорлик билан очилади ва ҳаво ҳамда намликнинг етиб бориши таъминланади.
Абдулла Қодирий кўчасидаги дарахтлар ҳолати бўйича изоҳ берилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар