date

Саудия Арабистонида 30 йилдан бери илк бор қор ёғди

Саудия Арабистонида 30 йилдан бери илк бор қор ёғди

18 декабрь куни Саудия Арабистонининг айрим ҳудудларида кутилмаган ва кам учрайдиган табиий ҳодиса — қор ёғиши кузатилди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, қор мамлакатнинг асосан шимоли-ғарбий ҳамда марказий ҳудудларида ёғган. Маҳаллий ОАВ Ар-Риёд шаҳри ва унинг атрофидаги қор ёғишини “жуда кам учрайдиган воқеа” сифатида баҳолаган. Al Arabiya телеканали эса ушбу ҳолатни “тарихий ҳодиса” деб атаб, тахминан 30 йил давомида бундай об-ҳаво кузатилмаганини таъкидлаган.

Қор ёғишидан олдин синоптиклар мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин пасайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Шунингдек, айрим ҳудудларда дўл, кучли ёмғир ва момақалдироқ сабабли қизил ва тўқ сариқ даражадаги об-ҳаво хавфи эълон қилинган.

Нашрларда қайд этилишича, айни пайтда қатор араб давлатларида совуқ ҳаво оқимлари таъсирида кучли ёмғирлар ёғмоқда. Мутахассислар бу ҳолатни мавсумий эмас, балки ноодатий иқлим ўзгаришлари билан боғламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонида 30 йилдан бери илк бор қор ёғди