date

Броун университетида ҳалок бўлган ўзбек талабаcи учун $229 минг йиғилди

Броун университетида ҳалок бўлган ўзбек талабаcи учун $229 минг йиғилди
Броун университетида отишма оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқов оиласи учун маблағ йиғиш тадбири ташкил этилди. Ҳозирги кунга келиб, 5 мингдан ортиқ хайрия орқали $229 минг маблағ йиғилган, умумий мақсад эса $260 мингни ташкил этади.

Энг йирик хайр-эҳсонни Уильям Акман амалга оширган ва бу миқдор $18 мингни ташкил этди. Ҳодиса 14 декабр куни университетнинг муҳандислик факультетида имтиҳон вақтида содир бўлган.

Отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, тўққиз киши жароҳатланган. Кейинчалик гумонланувчи Бенжамин Эриксон университет ҳудудида қўлга олинган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳодисани "даҳшатли воқеа" деб атаб, жабрланганлар учун дуо қилишга чақирди. 1764 йилда ташкил этилган Броун университети АҚШнинг энг қадимий ва нуфузли хусусий олий ўқув юртларидан бири бўлиб, Ivy League таркибига киради ва Род-Айленд штатининг Провиденс шаҳрида жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Броун университетида ҳалок бўлган ўзбек талабаcи учун $229 минг йиғилди