Саудия Арабистони 24 минг покистонлик тиланчини депортация қилди

Саудия Арабистони ноқонуний тиланчилик билан шуғулланган 24 минг нафар Покистон фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборди. Расмийларга кўра, улар Умра ва бошқа визалар орқали кириб, уюшган тиланчилик тармоқларига қўшилган. БАА 6 минг нафар, Озарбайжон эса тахминан 2,5 минг покистонликни шу сабаб билан ортга қайтарган.
Саудия Арабистони ҳукумати мамлакат ҳудудида ноқонуний тиланчилик билан шуғулланган 24 минг нафар Покистон фуқаросини чиқариб юборди. Расмийларга кўра, ушбу шахслар Умра ва бошқа турдаги визалар орқали Саудияга кириб, кейинчалик уюшган тиланчилик тармоқларига қўшилган.
Худди шундай ҳолатлар бошқа давлатларда ҳам қайд этилган. Хусусан, БАА 6 минг нафар, Озарбайжон эса тахминан 2,5 минг покистонликни айнан шу сабаб билан ортга қайтарган. Бу ҳолат халқаро миқёсда жиддий муаммога айланаётгани таъкидланмоқда.
Покистон расмийларининг билдиришича, тиланчилик айрим шахсларнинг шахсий муаммоси эмас, балки жиноий гуруҳлар томонидан бошқариладиган тизимли фаолиятга айланган. Бундай тармоқлар орқали одамлар чет элга юборилиб, ноқонуний даромад манбаи сифатида фойдаланилмоқда.
Покистон ҳукумати бу ҳолат мамлакатнинг халқаро обрўсига жиддий путур етказаётганини тан олган ва бундай ҳолатларни бартараф этиш учун қатъий чоралар кўриш зарурлигини таъкидлаган.































Изоҳлар 0
…