date

Сурхондарёда янги лойиҳалар ва 9 минг иш ўрни

Сурхондарёда янги лойиҳалар ва 9 минг иш ўрни
Президент Шавкат Мирзиёев 24-декабрь куни Сурхондарё вилоятини ривожлантириш, иш ўринларини яратиш ва камбағалликни камайтириш бўйича йиғилиш ўтказди. Сўнгги саккиз йилда вилоятга 3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинди ва 4 мингта саноат корхонаси ишга туширилди. Саноат ҳажми икки баробарга ошиб, жорий йилда 17,2 триллион сўмга етиши кутилмоқда.

Камбағалликни камайтириш бўйича ҳам ижобий натижалар қайд этилди: жорий йилда 126 минг оила камбағалликдан чиқарилиши, камбағаллик даражаси 9,3 фоиздан 5,6 фоизгача пасайиши кутилмоқда. “Тўпаланг” сув омбори орқали вилоятдаги 2 миллион аҳолининг ичимлик сув муаммоси ҳал этилди.

Шу билан бирга, вилоят саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва туризм соҳаларида бошқа ҳудудлардан ортда қолмоқда. Мева-сабзавот экспорти паст, меҳмонхоналар сони эса етарли эмас. Шу сабабли келгуси йилда қазилма конлари ва туризм салоҳиятини ишга солиш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади.

Йиғилишда вилоят ҳокими янги лойиҳаларни тақдим этди. Давлат раҳбари йўлларни таъмирлаш, уй-жой қуриш ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш бўйича ҳам кўрсатмалар берди. Шунингдек, драйвер лойиҳалар учун ажратиладиган маблағ ва 9 мингта янги иш ўринлари яратиш режаси белгиланди.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сурхондарёда янги лойиҳалар ва 9 минг иш ўрни