
Pop Mart дўконлар тармоғи ва машҳур Лабубу фигуракалари яратувчиси Ван Нинг Хитойнинг энг бой тадбиркорлари ўнлигига кирди. Forbes маълумотларига кўра, унинг бойлиги 22,3 миллиард долларга етди.
Рейтингнинг биринчи поғонасида TikTok'га эгалик қилувчи ByteDance компанияси асосчиси Чжан Йиминг жойлашган бўлиб, унинг бойлиги 65,5 миллиард долларга тенг. Иккинчи ўринда Nongfu Spring бренди эгаси Чжун Шаньшань (58,7 миллиард доллар) бўлса, учинчи ўринда Tencent ва WeChat яратувчиси Ма Хуатэнг (52,2 миллиард доллар) жой олган.
Кейинги ўринларда Xiaomi асосчиси Лей Тсзюн (46,2 миллиард доллар), NetEase компанияси раҳбари Уильям Дин (42,4 миллиард доллар), Pinduoduo ва Temu онлайн дўконлар платформалари асосчиси Колин Хуанг (37,9 миллиард доллар), Midea Group эгаси Хэ Сянцзянь (27,9 миллиард доллар), Alibaba Group асосчиси Жек Ма (25,7 миллиард доллар) ҳамда BYD автомобил ишлаб чиқарувчиси Ван Чуаньфу (24,5 миллиард доллар) жойлашган.
Лабубу асосчиси Хитойнинг энг бойлари рўйхатида
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар