date

Перес Винисиус бўйича қарор қабул қилди ва шартнома узайтирмоқчи


«Реал» президенти Флорентино Перес юлдуз ҳужумчи Винисиус Жуниор бўйича қарор қабул қилди. Перес бразилиялик футболчининг клубни тарк этишини истамаяпти ва «қаймоқранглилар» у билан имкони борича тезроқ янги меҳнат шартномасини имзолашни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда журналист Роберто Гомес Radio Marca’даги La Tribu дастурида маълум қилди. Винисиус Жуниорнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Агар келишув узайтирилмаса, мадридликлар келаси йилда бразилиялик футболчини сотиши мумкин. Аввалроқ бу ҳақда матбуотда хабарлар чиққан.

«Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Перес Винисиус бўйича қарор қабул қилди ва шартнома узайтирмоқчи