
Швейцариянинг Gunvor нефть савдо компанияси АҚШ ва Буюк Британиянинг Россиянинг «Лукойл» компаниясига қарши жорий этган янги санкцияларидан сўнг савдога қўйилган хорижий активларни сотиб олишни муҳокама қилмоқда, деб хабар берди Reuters. Gunvor'нинг умумий капитали 6,8 миллиард долларни ташкил этади, шундан кўп қисми на заводлар ва ускуна, балки нақд маблағлардан иборат.
«Лукойл» активларини сотиб олиш учун компания тахминан 18 миллиард доллар миқдорида қарз олиши керак бўлади, бу эса банкирлар фикрича, деярли имконсиз. Бундай қарз юкламаси компаниянинг кредит олиш имкониятини сезиларли даражада чеклаши мумкин.
Шунингдек, «Лукойл» активлари жойлашган мамлакатларда битим қаттиқ текширувлардан ўтиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Gunvor'нинг Россия билан аввалги алоқалари ҳам хавфли омил сифатида кўрилмоқда.
Компания аввал Россия нефтининг йирик савдогари бўлган, аммо ҳозирда АҚШ ва бошқа бозорларга эътибор қаратаётганини билдирган. «Лукойл»нинг хорижий бизнеси тахминан 22 миллиард доллар қийматга эга бўлиб, унинг таркибига Европадаги заводлар, Қозоғистон, Ўзбекистон, Ироқ ва Мексикадаги конлардаги улушлар, шунингдек, дунё бўйлаб юзлаб ёқилғи қуйиш шохобчалари киради.
Gunvor «Лукойл» активларини сотиб олиш ниятида
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар