date

Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга 2 та вилла сотиб олди

Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга 2 та вилла сотиб олди

Саудия Арабистонининг «Ал Насср» клуби ҳужумчиси ва жамоа сардори Криштиану Роналду ҳаётидаги навбатдаги катта харидни амалга оширди. 40 ёшли португалиялик юлдуз Қизил денгиз ҳудудида жойлашган Нужума курортидан умумий қиймати 8 миллион долларга тенг бўлган иккита замонавий виллани ўз номига расмийлаштирди.

Маълум қилинишича, футболчининг янги кўчмас мулки жойлашган орол Саудия Арабистони материгидан 20 километрдан ортиқ масофада, Қизил денгиз қўйнида қад ростлаган. Ушбу ҳудуднинг ўзига хос томони шундаки, оролга фақат сув транспорти орқали етиб бориш мумкин. Бу эса жойнинг ёпиқлиги, хотиржамлиги ва табиий муҳит билан уйғунлигини янада оширади.

Криштиану Роналдунинг таъкидлашича, бу харид тасодифий эмас. Ушбу оролга илк бор ташриф буюрган пайтданоқ у ва унинг рафиқаси Жоржина Родригес бу жой билан ўзига хос руҳий яқинликни ҳис қилган.

«Биринчи ташрифданоқ Жоржина ва мен ушбу орол ҳамда унинг бетакрор табиий манзаралари билан чуқур боғлиқликни ҳис қилдик. Бу ер биз учун тинчлик, хотиржамлик ва ҳаловат топадиган макон», — дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди Роналду.

Маълумки, футболчи сўнгги йилларда Саудия Арабистонида нафақат спорт фаолияти, балки шахсий ҳаётини ҳам йўлга қўйиб, мамлакатга бўлган қизиқишини очиқ намоён этмоқда. Нужума оролидаги ушбу виллалар эса унинг Қизил денгиз соҳилларидаги янги ҳаёт саҳифасининг ёрқин рамзи сифатида баҳоланмоқда.

Мухлислар эса Роналдунинг бу қарорини унинг келажакда ҳам Саудия Арабистонида узоқ муддат қолиш нияти борлигининг яна бир белгиси сифатида қабул қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга 2 та вилла сотиб олди