date

BBC бош директори истеъфо берди

BBC бош директори истеъфо берди
BBC бош директори Тим Дейви Дональд Трампнинг нутқи билан боғлиқ можаролар сабаб ўз лавозимидан истеъфо берди. Бу ҳақида Daily Mail хабар берди.

Дейви билан бирга, компаниянинг янгиликлар бўлими раҳбари Дебора Тернесс ҳам истеъфо берди. Можарога Трампнинг 2021 йил 6 январдаги нутқидан олинган лавҳаларнинг BBC'нинг Panorama дастурида нотўғри таҳрир қилиниши сабаб бўлди.

Ушбу таҳрир натижасида Трамп гўёки ўз тарафдорларини Капитолий томон юришга ва "бор куч билан курашишга" чақиргандек кўрсатилган. Тим Дейви ушбу хатолар учун тўлиқ масъулиятни ўз зиммасига олишини билдирган.

Дональд Трамп эса Truth Social платформасида Дейвининг истеъфосини олқишлаб, уни "жуда ноҳақ инсон" деб атади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » BBC бош директори истеъфо берди