date

Буюк Британияда Хитой электробусларида хавф аниқланди

Буюк Британияда Хитой электробусларида хавф аниқланди
2025 йил 10 ноябр куни Daily Mail нашри Хитойнинг Yutong электробуслари Буюк Британияда хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлигини хабар қилди. Маълумотларга кўра, ушбу транспорт воситаларига ўрнатилган тизим ишлаб чиқарувчига уларни масофадан ўчириб қўйиш имконини бериши мумкин.

Буюк Британияда 2018 йилдан бери сотиб олинган Yutong электробуслари сони 2,5 мингдан ошади. Бир қатор сиёсатчилар, жумладан, собиқ партия етакчилари, ҳукуматдан бу автобусларни сотиб олишни зудлик билан тўхтатишни ва уларни алмаштиришни талаб қилишди.

"Энг арзон вариантни танлашмоқда, лекин бу техника бизни кузатиш имкониятига эга. Ушбу транспорт воситаларига IT тизимлари ўрнатилган бўлиб, улар маълумот тўплашга қодир ва масофадан бошқариш орқали ўчириб қўйилиши мумкин.

Хитой билан муносабатларимизни қайта кўриб чиқишимиз керак", — деди британлик сиёсатчи Ийен Дункан Смит. Буюк Британия Транспорт вазирлиги ушбу ҳолатни ўрганишни бошлади.

Вазирлик Миллий киберхавфсизлик маркази билан ҳамкорликда муаммонинг моҳиятини аниқлаш ва ечим топиш устида ишламоқда. Yutong компанияси вакили эса барча қонунларга риоя қилишларини ва электробусларни масофадан бошқариш имконияти йўқлигини таъкидлади.

"Мижознинг рухсатисиз тизимларга ҳеч ким кира олмайди ва уларни бошқара олмайди. Yutong'нинг Европадаги электробуслари масофадан тезликни ошириш, рул бошқаруви ёки тормоз тизимини бошқариш имкониятини қўллаб-қувватламайди", — дейилади компания баёнотида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британияда Хитой электробусларида хавф аниқланди