date

Собиқ афғон ҳарбийлари Британия армиясида хизмат қилмоқчи

Собиқ афғон ҳарбийлари Британия армиясида хизмат қилмоқчи
“Толибон” ҳокимиятга келгач Буюк Британияга кўчиб келган собиқ афғон ҳарбийлари Британия армиясига қўшилмоқчи. Афғонистонлик майор Нур Азиз Аҳмадзаи ўзи ва собиқ ҳамкасбларини Британия армиясига қабул қилишни сўраганини маълум қилди.

Нур 16 ёшида махсус полиция сафига қўшилган, кейинчалик британиялик ҳарбийлар учун таржимон бўлиб ишлаган ва Афғонистон махсус кучларига ўтган. У Буюк Британиядаги ҳарбий академияда икки ярим йил таҳсил олиб, сўнг махсус аксилтеррор бўлинмаси қўмондонининг ўринбосаригача кўтарилган.

2021-йил августидан буён Нур Буюк Британияда яшайди. У ва бошқа афғонлар ватанда ҳаёт хавфи остида қолгани сабабли Британияга кўчириб келинган. Ҳозирги кунда уларга мамлакатда вақтинчалик бошпана берилган, бироқ уларнинг аксарияти уйсиз қолган.

Британия армиясига фақат фуқаролиги борлар ариза топшириши мумкин, бу эса камида беш йил давомида мамлакатда яшашни талаб қилади. Шу билан бирга, Нур ва бошқа собиқ ҳарбийлар ўз тажрибасини Британия қуролли кучларида қўллашни истайди ва бу масала устида расмийлар билан музокаралар давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Собиқ афғон ҳарбийлари Британия армиясида хизмат қилмоқчи