
Украина Президенти Володимир Зеленский йил охиригача Россия-Украина низоси бўйича кўп масалалар ҳал бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Учрашув ва музокаралар жараёнини шарҳлаб, президентнинг сўзларига кўра, кўп нарса Украина ҳамкорларига боғлиқ.
“Йилнинг энг фаол дипломатик кунларидан бири бўляпти ва янги йилгача кўп нарса ҳал бўлиши мумкин,” — деди Зеленский.
28 декабрь, якшанба куни, АҚШ Президенти Доналд Трамп Флоридада Зеленский билан учрашади. Учрашувда Россия-Украина низосини ҳал қилиш бўйича келишув имкониятлари муҳокама қилинади.
Аввалроқ Зеленский Трамп билан келишувга эришиш имкониятини ижобий баҳолагани ҳақида маълум қилган. Ушбу учрашув Россия-Украина низоси бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.