«Истиқлол» Теҳронда навбатдаги мағлубиятга учраб, очко йўқотди

1 дақиқа ўқиш167
«Истиқлол» Теҳронда навбатдаги мағлубиятга учраб, очко йўқотди

Эрон чемпионатининг 15-тури доирасида Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда «Истиқлол» ўз майдонида «Гол Гоҳар»ни қабул қилди. Мухлислар қўллаб-қувватлашига қарамай, мезбонлар минимал ҳисобда мағлубият аламини тотди ва навбатдаги очколарни бой берди.

Беллашув тақдири биринчи бўлимда ҳал бўлди. 37-дақиқада меҳмонлар сафида Шаҳрабади аниқ зарба билан ҳисобни очди ва бу гол ўйин якунигача сақланиб қолди. «Истиқлол» иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга уриниб кўрди, аммо ҳужумлар самара бермади.

Ушбу ўйинда беш ойлик танаффусдан кейин қайдномага киритилган ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов захирада қолдирилди ва майдонга тушмади. Унинг ўйинга қўшилмаслиги ҳам жамоа ҳужумкорлигини чеклаб қўйган омиллардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Сўнгги тўрт учрашувда ғалаба қозона олмаётган «Истиқлол» ушбу мағлубиятдан кейин 22 очко билан турнир жадвалида 6-поғонага тушиб кетди. «Гол Гоҳар» эса қўлга киритилган муҳим ғалаба орқали очколарини 23 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди.

Эрон Про-лигаси. 15-тур
Истиқлол — Гол Гоҳар 0:1
28 декабрь, «Озоди» стадиони
Гол: Шаҳрабади (37)

Мухлислар энди «Истиқлол»дан навбатдаги турларда инқироздан чиқиб, барқарор ўйин кўрсатишни кутиб қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?