date

Сурия АҚШ коалициясига қўшилди

Сурия АҚШ коалициясига қўшилди
Ҳозирги Сурия ҳукумати Исломий давлатга қарши кураш олиб бораётган халқаро коалицияга қўшилди. Бу ҳақда Сурия ОАВга таяниб, RBC хабар берди.

Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги ушбу мамлакатга нисбатан қўлланилган санкцияларни 180 кун муддатга тўхтатди. Bloomberg нашри қайд этишича, Вашингтоннинг бу қарори Дамашқдаги янги ҳукумат билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Шу билан бирга, Сурия президенти Аҳмад аш-Шара мамлакатни фуқаролар уруши натижасида вайрон бўлган ҳолатдан тиклаш учун халқаро ёрдам олишга интилаётгани маълум. АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Том Барракнинг сўзларига кўра, АҚШ Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлашни Эрон таъсирини камайтириш ва Исломий давлатнинг қайта шаклланишининг олдини олиш учун зарур деб билади.

Бундан аввалроқ, Сурия Ички ишлар вазирлиги бир қатор вилоятларда Исломий давлатга алоқадор террорчилик гуруҳчаларига қарши операциялар ўтказилганини маълум қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурия АҚШ коалициясига қўшилди