
Покистоннинг Толибон ҳаракати Исломободдаги суд биноси яқинида содир бўлган портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, дея хабар берди AFP агентлиги. Охирги маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида камида 12 киши ҳалок бўлган, яна 27 киши жароҳатланган.
Гуруҳ вакилларининг сўзларига кўра, уларнинг асосий нишони суд тизими ходимлари, жумладан, судьялар, адвокатлар ва мансабдорлар бўлган. Уларнинг фикрича, бу шахслар исломий нормаларга зид бўлган қонунлар асосида ишламоқда.
Толибон вакиллари мамлакатда шариат қоидалари тўлиқ жорий этилмагунича ҳужумларни давом эттиражакларини таъкидлашди. Портлаш кундузи содир бўлган.
Покистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, худкуш ҳужумчи аввал бинога киришга уринади, бироқ бунга муваффақ бўла олмаган. Портловчи қурилма кўчада, полициянинг хизмат машинаси яқинида ишга тушган.
Аввалроқ ҳукумат дарҳол бу воқеани Толибон ҳаракати билан боғлаган эди, лекин дастлаб гуруҳ раҳбарлари айбловларни рад этишган. Шу ҳодисадан бироз олдин, 10 ноябрь куни Покистоннинг шимоли-ғарбида яна бир худкуш террор ҳужуми содир бўлган эди.
У ерда қуролланган гуруҳ ҳарбий коллеж курсантларини гаровга олишга уринган, аммо хавфсизлик кучлари уларга қарши чоралар кўриб, операцияни тўхтатишга муваффақ бўлган. Ушбу ҳужум учун ҳам Толибон жавобгар деб топилган, аммо гуруҳ вакиллари бу воқеага алоқадорликларини рад этишган.
Исломободдаги портлаш учун Толибон жавобгарликни ўз зиммасига олди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар