date

Нью-Йорк мэри ўзбек мантисини тавсия қилди

Нью-Йорк мэри ўзбек мантисини тавсия қилди
Нью-Йоркнинг янги мэри Зоран Мамдани ёш журналистга Бруклиндаги "Тошкент" ресторанига бориб, мантини татиб кўришни тавсия қилди. Ушбу суҳбат видеосини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот маркази эълон қилди.

Видеода ёш бола Мамданидан учта муҳим таомни номлашни сўраган. Мэр жавоб берар экан, шундай деди: "Hyderabadi Zaiqa ресторани ҳақида эшитганмисан?

Бу жой 28-кўчада жойлашган. У ерда овқатлар жуда мазали, айниқса, ҳалимни тавсия қиламан.

Яқинда эса Бруклин жанубидаги "Тошкент" ресторанида мантидан татиб кўрдим — жуда мазали, гўштли. Албатта, синаб кўришга арзийди."

Маълумот учун, 4 ноябр куни Нью-Йоркда ўтказилган мэрлик сайловида Демократик партия вакили Зоран Мамдани ғалаба қозонди.

34 ёшли сиёсатчи рақиблари — демократ Эндрю Куомо ва республикчи Кертис Сливани ортда қолдирди. Мамдани сўнгги юз йил ичида шаҳар тарихидаги энг ёш мэр сифатида қайд этилди.

Бундан ташқари, у АҚШнинг энг йирик мегаполисида биринчи мусулмон ва Жанубий Осиёдан чиққан биринчи шаҳар раҳбари бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йорк мэри ўзбек мантисини тавсия қилди