
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳар ҳокимияти барча жамоат овқатланиш муассасаларига, жумладан, кафе, бар ва клубларга соат 22:00 дан кейин ишлашни тақиқлади. Бу қарор тинчлик тўғрисидаги қонун асосида қабул қилинган.
Бу ҳақда Кактус.медиа хабар берди. Муассаса эгаларига соат 22:00 дан кейин барча тантанали ва кўнгилочар тадбирларни тўхтатиш, электр тармоқларидан фойдаланадиган печ ва иситиш мосламаларини ўчириш буюрилди.
Ушбу ташаббус Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Камчибек Ташиевнинг қонун ижросини таъминлаш бўйича тавсияларидан сўнг қабул қилинди. Туман маъмуриятларига янги қоидалар бажарилишини назорат қилиш ва мунтазам рейдлар уюштириш вазифаси топширилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.