
Ўзбекистон ҳудудида 18-ноябр куни илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланади, ёғингарчилик кутилмайди. Ўзгидромет маълумотига кўра, Тошкентда кундузи ҳарорат +19…+21 даражагача кўтарилади, осмон эса ўзгарувчан булутли бўлиб, шарқдан енгил шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво +19…+24 даражагача исийди. Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудларида бироз салқинроқ бўлиб, ҳарорат +14…+19 даража атрофида бўлади.
Марказий ва шарқий ҳудудларда, жумладан, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона водийсида кундузи ҳаво +15…+22 даражани ташкил этади. Республика бўйлаб кечаси ҳаво салқин бўлиб, асосан +4…+9 даража илиқлик кузатилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.