
Швейсарияда Янги йил байрами арафасида фожиали воқеа содир бўлди. 1 январга ўтар кечаси мамлакатнинг Вале кантонида жойлашган машҳур Кран-Монтана тоғ-чанғи курорти ҳудудида портлаш ва ундан кейин кучли ёнғин юз берди.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 01:30 атрофида Янги йилни нишонлаётган Le Constellation номли барда содир бўлган. Маълум қилинишича, воқеа пайтида бинода 100 дан ортиқ киши бўлган.
Reuters агентлиги Швейсария полицияси маълумотларига таяниб, портлаш оқибатида 40 га яқин киши ҳалок бўлгани, камида 115 киши жароҳат олганини хабар қилди. Шу билан бирга, полиция ўтказган матбуот анжуманида қурбонлар сони аниқ айтилмаган, фақат “бир неча ўнлаб” одамлар ҳалок бўлгани қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур фожиа муносабати билан Швейсария халқига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, расмий маълумотларга кўра, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Ҳодиса сабаблари бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.