Афғонистонда илк бор Ўзбек тили ва адабиёти факультетини очиш режалаштирилмоқда

1 дақиқа ўқиш161
Афғонистонда илк бор Ўзбек тили ва адабиёти факультетини очиш режалаштирилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда ўзбек тилидан фойдаланишга ҳеч қандай чеклов йўқлигини билдирди.
  • Афғонистон ҳукумати олий ва умумтаълим муассасалари фасадларидаги ёзувларни пушту, дарий ва инглиз тилларида ягона стандартга келтирмоқда, шимолий ҳудудлар, жумладан, Саманган университети учун эса ўзбек тили ҳам қўлланади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда ўзбек тилидан фойдаланишга чекловлар жорий этилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Вазирлик таъкидлашича, бундай чекловлар йўқ ва афғон томони билан бу масала юзасидан мунтазам мулоқот олиб борилмоқда. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

ТИВ вакили Ахрор Бурхоновга кўра, сўнгги кунларда айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар жамоатчиликда хавотир уйғотган. Вазиятга аниқлик киритиш учун Ўзбекистон ТИВ масъуллари Афғонистон ТИВ билан тезкор алоқа қилган.

Афғонистон томони бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, мамлакатда ўзбек тилидан фойдаланишга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини билдирган. Шунингдек, афғон ҳукумати ва халқи ўзбек халқига ҳамда унинг тилига чуқур ҳурмат билан қараши алоҳида қайд этилган.

Афғонистон ТИВ вакили маълумотига кўра, ҳозирда олий ва умумтаълим муассасалари бинолари фасадларидаги ёзувларни ягона стандартга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу стандарт бўйича ёзувлар уч тилда — пушту, дарий ва инглиз тилларида берилади.

Бироқ мамлакатнинг шимолий ҳудудлари, жумладан, Саманган университети учун истисно назарда тутилган: у ерда ёзувлар пушту, дарий ва ўзбек тилларида жойлаштирилади.

Шунингдек, қўшничилик, ўзаро ишонч ва дўстлик рамзи сифатида Афғонистон ҳукумати жорий йилдан бошлаб тарихда илк бор Жузжон давлат университетида магистратура босқичида “Ўзбек тили ва адабиёти” факультетини очишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Саманган университетининг асосий пештоқидаги ўзбек тилидаги ёзув аввал маҳаллий ҳокимият кўрсатмаси билан олиб ташланган ва бу кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди. Кейинчалик мазкур ёзув қайта тикланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?