Дунёдаги 2025 йилги энг катта авиаҳалокат: 418 ўлим

2025 йилда фуқаролик авиацияси соҳасида содир бўлган авиаҳалокатларда жами 418 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Германия авиация саноати иттифоқи томонидан таҳлил қилинган АҚШдаги Aviation Safety Network порталининг маълумотлари асосида хабар берилди.
Статистикага кўра, ҳалок бўлганларнинг 352 нафари йўловчилар, 33 нафари экипаж аъзолари ва 33 нафари ерда бўлган шахслар. 2024 йилга нисбатан бу кўрсаткич ошган бўлса-да, 50 йил аввалгига қараганда анча пастдир. 1970 йилларда самолётда ҳалок бўлиш эҳтимоли 264 мингда 1 бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич қарийб 1,5 миллионда 1 га тенг.
Бу йилнинг энг катта авиаҳалокати 2025 йилнинг энг йирик авиаҳалокати Air India авиакомпаниясига тегишли Boeing 787-8 Dreamliner самолётининг Аҳмадобод шаҳрида қулаши бўлди.
Авиация соҳасида хавфсизликнинг ошиши, самарали технологиялар ва илғор тизимлар ёрдами билан, самолётда ҳалок бўлиш эҳтимоли сезиларли даражада камайди. Шунингдек, йўловчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич йилига 4,7 миллиард кишига етган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!