date

Хитой ва Жанубий Корея президентлари билан биргаликда тарихий селфи

Хитой ва Жанубий Корея президентлари билан биргаликда тарихий селфи

Жанубий Корея президенти Li Chje Myon Хитойга расмий ташрифи доирасида Хитой Халқ Республикаси раиси Si Szinpin билан учрашди ва биргаликда селфига тушди.

Маълум қилинишича, мазкур сурат Хитой раҳбари Жанубий Корея президентига совға қилган Xiaomi смартфонида олинган. Бу жиҳат селфини янада рамзий ва эътиборли қилган.

Li Chje Myon ушбу кадрни X (Twitter) ижтимоий тармоғида улашиб, уни “эсда қоларли лаҳза” деб таърифлади. Шунингдек, у икки давлат ўртасидаги муносабатларга оид илиқ фикрларини ҳам билдирди.

“Биз бир-биримизга қанчалик яқинлашсак, Корея–Хитой муносабатлари шунчалик илиқлашади. Келгусида биз тез-тез мулоқот қиламиз ва янада фаол ҳамкорлик қиламиз”, — деб ёзди Жанубий Корея президенти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитой ва Жанубий Корея президентлари билан биргаликда тарихий селфи